Давлат рақобат қўмитаси раиси ўз виртуал қабулхонасини очди

Дата: 09:29, 08-11-2016.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – 7 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонасини очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унга хусусийлаштириш, давлат мулкини ижарага олиш, акциядорлик жамиятлари фаолияти, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояси, банкротлик, биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти ва Давлат рақобат қўмитаси фаолияти доирасидаги бошқа масалалар бўйича саволлар юзасидан қўмита раисига мурожаат қилиш мумкин. Исталган киши online.gkk.uz ёки onlineqabul.gkk.uz манзилидан қўмита раисига тўғридан тўғри мурожаатнома юбориши мумкин”, - дейилади Давлат рақобат қўмитаси хабарида.

Ушбу ресурсда нафақат мурожаат юбориш, балки унинг ижро этилишини кузатиб бориш ҳам мумкин. Шунингдек, мурожаатларга бевосита мазкур сайтнинг ўзидан жавоб олиш мумкин. Шунингдек, янги қабулхона рақамли имзони ҳам талаб қилмайди. Фойдаланувчи барча электрон бўлмаларни тўлдириб, ўз мурожаатини жўнатиши кифоя.

Янгилик билан ўртоқлашиш: