Давлат рақобат қўмитаси реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига доир 2 бараварга кўп ҳолатларни ўрганиб чиқди

Дата: 17:38, 03-02-2016.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига доир 2 бараварга кўп ҳолатларни ўрганиб чиқди. Агар 2014 йилда 270 ҳолат аниқланган бўлса, ўтган йилда деяри 560 ҳолат аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Правда Востока” газетаси маълумотларига кўра, “бозорни ўрганиш натижасида 409 қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди ва 358 кўрсатмалар берилди”. “200 қонунбузувчиларга 121,2 млн сўмлик жарималар солинди”, - деб ёзади нашр.

Шунингдек, қўмита озиқ-овқат корхоналари, алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларига бундай реклама ва тарғиботни тўхтатиш ҳақида огоҳлантириш хатлари йўллади.

Баъзи ташкилотларга нисбатан ишлар очилди, улар реклама қонунчилигини бузмаслик ҳақида кўрсатма олдилар, уларнинг раҳбарлари эса маъмурий жавобгарликка тортилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: