Давлат рақобат қўмитасининг Хоразм бошқармаси давлат объектларининг “нол” қийматида сотилиши ҳақида эълон қилди

Дата: 16:41, 27-04-2018.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Давлат рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси давлат объектларининг “нол” қийматида сотилиши ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хусусан, сотувга қўйилган объектлар орасида Хоразм вилояти Боғот туманидаги “Тех база” биносининг бир қисми, Ангарик маҳалласида жойлашган эски мактабгача таълим муассасаси биноси ва Янгиариқ туманидаги Қурилиши тугалланмаган бино, Собиқ Қўшкўпир туманидаги “Оқдарбанд” қишлоқ врачлик пункти ва фойдаланилмаётган нотураржой биноси, Шовот туманидаги собиқ “К.Отаниёзов” ММТПнинг гараж бино ва иншоотлари кабилар бор.

Конкурс савдолари 2018 йил 25 майда Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий кўчаси, 29 уй – вилоят ҳокимияти биносида бўлиб ўтади.

Хабарда айтилишича, давлат объектларининг “нол” қийматида инвестициялар киритиш, янги ишлаб чиқаришлар барпо этиш ва янги иш жойлари яратиш шартларида сотилмоқда.

Сурат манбаи: http://stroyka.uz/publish/doc/text96601_v_uzbekistane_za_dva_goda_planiruetsya_realizovat_560_gosobektov?about

Янгилик билан ўртоқлашиш: