Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент вилоят бошқармаси 171 комплексни “нол” қийматида тадбиркорларга берди

Дата: 18:13, 23-12-2016.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 11 ойи якунлари бўйича Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент вилоят бошқармаси бўш турган ва ишлатилмаётган 171 мулк комплексини тадбиркорларга “нол” қийматида берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Натижада, уларда янги ишлаб чиқариш ва сервис хизматларини амалга ошириш натижасида инвесторлар томонидан киритилиши белгиланган инвестициялар миқдори 135 млрд сўм ва $19,6 млнни, яратилиши кўзда тутилган иш ўринлари сони эса 3,5 мингтадан зиёдни ташкил этди.

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг 20-22 декабр кунлари Тошкент вилояти хокимлиги билан ҳамкорликда ўтказган тадбиркорлар билан учрашувда келтирилди.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилда Ўзбекистонда 570та давлат мулки объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига тадбиркорлик субъектларига “нол” харид қийматда берилди. Тузилган олди-сотди шартномалари бўйича олинган инвестицион мажбуриятлар миқдори 1,1 трлн сўм ва $50 млнни ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: