Давлат статистика қўмитаси давлат статистика ҳисоботлари рўйхатини олиш имкониятини берувчи хизматни йўлга қўйди

Дата: 15:09, 05-05-2016.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан корхона ёки ташкилотингиз томонидан давлат статистика органларига тақдим этилиши лозим бўлган давлат статистика ҳисоботи шаклларининг рўйхатини олиш имкониятини берадиган электрон хизмат тури жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан маълум  қилишларича, хозирги пайтда электрон хизмат орқали 2016 йил учун даврийлиги ойлик ва чораклик бўлган давлат статистика ҳисоботлари шакллари тақдим этилган. 2016 йил учун даврийлиги йиллик бўлган давлат статистика ҳисоботи шакллари ушбу электрон хизмат орқали жорий йилнинг декабр ойида тақдим этилади.

Хизмат Давлат статистика қўмитасининг расмий (www.stat.uz) сайтининг “Хизматлар”–“Шакллар рўйхати” бўлимида жойлаштирилган. Рўйхатни олиш учун корхона ёки ташкилотингиз СТИР ёки КТУТ кодларини киритиш лозим.

Янгилик билан ўртоқлашиш: