Давлат статистика қўмитаси томонидан “Ўзбекистон рақамларда” тўплами чиқарилди
Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан “Ўзбекистон рақамларда” тўплами чиқарилди. Ундан мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар ўрин олган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қўмита ахборот хизмати хабарида айтилишича, тўпламдан демографик жараёнлар, бандлик ва ишсизлик муаммолари, таълим ва маданият, соғлиқни-сақлаш, истеъмол, товар ва хизматлар бозорларига доир маълумотлар ўрин олган.
Шунингдек, тўпламда янги хўжалик шаклларининг ривожи, ишлаб чиқариш ва ялпи ички маҳсулотдан фойдаланиш, ташқи иқтисодий фаолият ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилган.