Давлат статистика қўмитаси “Ўзбекистон саноати” тўпламини нашр қилди
Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси “Ўзбекистон саноати” тўпламини нашр қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қўмитадан маълум қилишларича, тўпламда саноат тармоқлари ва республика ҳудудларида саноат ривожини акс эттирувчи маълумотлар тақдим этилган.
Шунингдек, тўплам саноат тармоқлари кесимида саноатнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари, корхоналарнинг молиявий фаолияти, саноат-ишлаб чиқариш фондлари, ишловчилар сони ва маҳсулотларнинг алоҳида турларини ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.