Давлат статистика қўмитаси “Ўзбекистонда меҳнат ва бандлик” тўпламини чиқарди
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Давлат статистика қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда меҳнат ва бандлик” тўпламини чиқарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қўмита маълумотларига кўра, статистик тўпламда, 2013 йилда ишчи кучининг ҳолатини тавсифловчи маълумотлар ўтган қатор даврларга нисбатан таққосланган ҳолда акс эттирилган.
Шунингдек, тўпламда ёш ва жинс гуруҳлари бўйича доимий аҳоли сони, иқтисодий фаол ва иқтисодий нофаол аҳолининг таркиби, банд аҳоли сони ва унинг тузилиши, банд бўлган аҳолининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам келтирилган.
Бундан ташқари, ишчи кучи ҳаракати ва иш вақтидан фойдаланишни, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат шароитлари, ишчи кучига харажатлар, мутахассислар ва малакали ишчилар тайёрлашни кўрсатувчи статистик кўрсаткичлар келтирилган.