Давлат статистика қўмитаси “Ўзбекистонда меҳнат ва бандлик” тўпламини нашрдан чиқарди

Дата: 17:33, 20-10-2015.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Давлат статистика қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда меҳнат ва бандлик” тўпламини нашрдан чиқарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан маълум қилишларича, статистик тўпламда меҳнат бозори ҳолатини тавсифловчи маълумотлар ўтган йилларга нисбатан таққосланган ҳолда келтирилган.

Тўпламда доимий аҳолининг ёш ва жинс гуруҳлари бўйича сони, иқтисодий фаол ва нофаол аҳолининг таркиби, банд аҳоли сони ҳамда банд бўлганларнинг иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.

Нашрда ишчи кучи ҳаракати ва иш вақтидан фойдаланилиши, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат шароитлари, ишчи кучига кетган харажатлар, мутахассислар ва малакали ходимларни тайёрлаш тўғрисидаги статистик кўрсаткичлар акс эттирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: