Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи миқдори 1,3 млн сўмдан ошганини маълум қилди

Дата: 15:27, 15-12-2017.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи миқдори 1,346 млн сўмдан ($166дан зиёд) ошган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Статистика муассасаси вакилларининг уқдиришларига кўра, 2017 йил 9 ойи якунларига доир ушбу маълумотлар 2016 йилнинг тегишли давридагига қараганда 14,2% кўпдир.

ЎзАнинг ёзишича, юқоридаги маълумотлар соҳа раҳбарлари тарафидан Халқаро пресс-клуб йиғилиши доирасида очиқланган.

Хусусан, Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, 2017 йилнинг иккинчи чорагида бир қозоқ ишчисининг ўртача номинал ойлик маоши 149951 тангани ($454) ташкил қилган. Росстат маълумотларига кўра, июлда Россияда ойлик иш ҳақи миқдори 39355 рублга ($662) тенг бўлган. Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2017 йил марти охирига келиб бу давлатда номинал иш ҳақи 14203 қирғиз сўмини ($209) ташкил этган. Тожикистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2017 йилнинг биринчи чорагида мамлакатда ўтрача иш ҳақи 1 минг сомоний ($123) миқдорида бўлган.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: