Давлат статистика қўмитаси “Ўзбекистонда транспорт ва алоқа” тўпламини чоп қилди

Дата: 17:15, 18-11-2015.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Давлат статистика қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда транспорт ва алоқа” тўплами чоп қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан маълум қилишларича, тўпламда, транспорт ва алоқа соҳасининг ҳолатини акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар қатор йиллар кесимида чоп этилган.

Шунингдек, темир йўл, автомобил, ҳаво ва бошқа транспорт турлари фаолиятини ифодаловчи, қатнов йўллари узунлиги, инвестициялар, молия ва хизматлар учун тариф индексларини қўшган ҳолда, транспорт ва алоқа соҳаси фаолиятининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўъгрисидаги маълумотлар келтирилган.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг I ярмида Ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишга 497,3 млрд сўм йўналтирилди.

Темир йўл инфраструктурасини ривожлантириш учун 16 инвестицион лойиҳа амалга оширилди. Улар орасида Ангрен-Поп электрлаштирилган линиясини барпо этиш, Тошкент-Самарқанд ва Самарқанд-Қарши темир йўл участкаларида тезкор пассажир поездлари қатновини ташкил қилиш, Самарқанд-Бухоро ва Мароқанд-Қарши темир йўл линияларини электрлаштириш кабилар бор.

Биринчи ярим йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиалайнерлари билан 11,575 рейс бажарилди. 1,235 млн пассажир МАК хизматларидан фойдаланди, 18,3 минг тонна юк ташилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: