Давлат туризм қўмитаси конкурси ғолиби 8 млн сўм мукофот олади

Дата: 19:34, 04-12-2017.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Туризмни ривожлантириш қўмитаси конкурсининг бир вилоят бўйича ғолиби 8 млн сўм олади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” миллий дастурини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сизни мамлакатимизнинг миллионлаб фуқаролари кўриши мумкин бўлган энг ёрқин билборд (баннер) дизайнини яратиш танловида иштирок этишга таклиф этади! Танловнинг умумий мукофот жамғармаси 64 милллион сўмни ташкил қилади”, - дейилади Давлат туризм қўмитаси сайтига жойлаштирилган хабарда.  

Танлов шартларига кўра, мамлакатнинг 8 ҳудуди: Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига сайёҳларни жалб қилиш учун мўлжалланган баннер – 3×6 метр ва узун форматдаги плакат (растяжка) – 1.2×8 метр ўлчамда бўлган билборд дизайнлари лойиҳалари ишлаб чиқиш зарур.

Ушбу билборд ва узун форматдаги плакат дизайнини лойиҳалаштириш Ўзбекистоннинг ҳар бир сайёҳлик ҳудуди учун 3 мавзуда тақдим этилиши зарур: мазкур ҳудудларнинг тарихий ва маданий объектларни тарғиб қилувчи; ҳудудларнинг гастрономик хусусиятлари, маҳаллий ошхонаси хилма-хиллигини намойиш этувчи; 3) ички туризмни таръгиб қилиш учун эркин мавзудаги ижодий ишлар.

Таъкидланишича, танловга ишлар топширишнинг энг сўнгги муддати 2017 йилнинг 11 декабри бўлиб, танлов натижаси 15 декабрига қадар эълон қилинади.

$1= 8096,33 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: