Давлат туризм қўмитаси маоши 3 млн. сўмлик лавозимларга номзодларни қидирмоқда

Дата: 16:21, 14-03-2018.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат туризм қўмитаси маоши 3 млн. сўмлик лавозимларга номзодларни қидирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Вакансияга доир эълонда таъкидланишича, номзодлар етакчилик сифатларига, кенг дунёқараш ва ижодий фикрлаш қобилиятларига эга бўлишлари ҳамда таҳлилий фикрлашлари керак. Бундан ташқари, улар Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик соҳасининг асосий қонун ҳужжатларини, Президент фармонларини, Вазирлар Маҳкамаси қарорларини яхши билишлари зарур. Шунингдек, туризм соҳасидаги халқаро конвенцяларни билиш ҳам маъқулланади.

Бундан ташқари, бир ёки бир нечта хорижий тилларни (инглиз / немис / француз / испан / итальян / ҳинд, /корейс / япон) билиш талаб қилинади. Бўлажак номзодларга ишларининг натижаларига қараб 1,5 млн. сўмдан 3 млн. сўмгача маош берилади.

Қўшимча қиламизки, 3 млн. сўмлик маош Тошкентда, олий маълумотли киши учун (Марказий банкнинг ҳозирги курси бўйича $369) муносиб ойлик ҳисобланади.

Сурат манбаи: https://zamin.uz/oz/ozbekiston/1470-toshkent-viloyatida-noonuniy-tadbirkorlik-asosida-55-million-sm-sof-daromad-olgan-fuaro-zhazoga-tortildi.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: