Давлат туризм қўмитасида BBC телекомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 15:26, 18-04-2017.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Давлат туризм қўмитасида BBC телекомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Учрашув “Дам олиш дунёси-2017” Халқаро туристик кўргазмасига тайёргарлик кўриш жараёнида бўлиб ўтди.

Учрашувда қўмита раиси А.Шарапов ва BBC телекомпаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича реклама-ваколат идоралари раҳбари С.Становкин билан мулоқот бўлиб ўтди.

Қўмита маълумотига кўра, учрашув доирасида BBC телекомпанияси билан ҳамкорликнинг доиралари белгилаб олинган. Шу муносабат билан Ўзбекистон хорижда мамлакатнинг ижобий имиджини шакллантириш, маҳаллий туризм брендини дунёда танитишдан манфаатдор эканлиги таъкидлаб ўтилган.

Ўз навбатида, С.Становкин Ўзбекистонда сайёҳлик соҳаси жадал тараққий топаётганини таъкидлаб, ушбу соҳани ривожлантиришда ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирган.

Ўзбекистоннинг йирик телеканаллари билан ҳамкорлик режаси тақдим этилган ва шундан кейин Давлат туризм қўмитасининг аниқ таклифлари ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: