Давлат туризм қўмитасининг раиси бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Дата: 17:12, 28-05-2018.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Азиз Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари – таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга таянган ҳолда.

Бунга доир тегишли фармон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Азиз Абдуҳакимов ушбу тайинловга қадар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келган. У янги лавозимда “бошқа ишга ўтгани муносабати билан” ишдан бўшатилган Қахрамон Акмаловнинг ўрнига келди.

Ўз навбатида, бунгача инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган Бахтиёр Умаров Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг янги раиси этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамизки, А. Абдуҳакимов 2017 йилда ЎзР Бандлик ва меҳнат муносбатлари вазири бўлиб ишлаган.

Сурат манбаи: https://www.xabar.uz/ru/tag/aziz-abduxakimov

Янгилик билан ўртоқлашиш: