”Davr-bank” ўзбек банки 5,5 млрд сўмлик акциялар чиқаради

Дата: 21:24, 10-04-2014.

Тошкент. 10 апрель. ЎзТАГ – “Davr-bank” ёпиқ хусусий акционерлик тижорат банки умумий қаймати 5,5 млрд сўм ($2,425 млн) бўлган 550 минг дона янги акциялар чиқаради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк акционерлари умумий йиғилишининг янги эмиссияси ҳақидаги қарор Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинган.

Бир акциянинг номинал қиймати - 10 минг сўм.

Банк маълумотига кўра, акциялар эмиссияси банк низом жамғармасини ошириш мақсадида ўтказилмоқда ва ёпиқ обуна бўйича банк акционерлари орасида тарқатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: