davra.uz ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сони 15 мингга етди

Дата: 17:35, 17-05-2017.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – davra.uz ўзбек ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сони 15 мингга етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 16 майда Uzinfocom маркази хабар қилди.

24 апрелда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони 14 мингга етган эди. Уч ҳафтада тармоққа яна минг киши қўшилди.

Марказ “Давра”да чат ва файл алмашгичдан қулай фойдаланиш, саҳифалар ва гуруҳлар яратиш мумкинлигини эслатиб ўтади.

Икки ҳафтадан сўнг, 1 июнда, “Давра”га бир йил тўлади. Шу куни Менинг бувам ва бувим – қахрамонлар” мавзусидаги иншолар танлови ғолиблари тақдирланади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: