“DD General Insurance” бир йил олдиндагидан деярли ярим баравар кўп суғурта даъволарини ҳал қилди

Дата: 16:38, 15-08-2016.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида “DD General Insurance” ўзбек МЧЖ бир йил олдиндагидан деярли ярим баравар кўп суғурта даъволарини ҳал қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания маълумотларига кўра, ҳисобот даврида ширкат томонидан умумий қиймати 410,958 млн сўмлик суғурта даъволари ҳал қилинди, бу эса 2015 йилнинг муқобил давридагидан 48% кўпдир.

Айни пайтда суғурта мукофотлари йиғиш ҳажми 1 млрд 724,498 млн сўмни ташкил қилди. Инвестицияларнинг умумий миқдори 8 млрд 511,208 млн сўмни ташкил этди (+13%).

Эслатиб ўтмизки, “DD General Insurance” суғурта компанияси  “Дори-Дармон” АК қарорига мувофиқ 2011 йил 14 июнда ташкил этилган.

Ширкатнинг низом капитали миқдори 2 млн 158,62 минг еврони ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: