Декабр бошига қадар Севара Назархон 41 концерт беришни режалаштирмоқда

Дата: 18:19, 22-09-2014.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг декабри бошига қадар таниқли ўзбек хонанда ва анъанавий ўзбек мусиқаси ижрочиси, композитор Севара Назархон 41 концерт беришни режалаштирмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) хонанданинг Facebookдаги саҳифасига асосланган ҳолда.

Қизиғи, ушбу концертларнинг 37таси Россияда бўлиб ўтади. 5 ва 6 ноябр кунлари С. Назархон Дубайда (Бирлашган Араб Амирликлари) икки концерт беради. Яна икки концерт 8 ва 9 ноябр кунлари Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Хонанданинг гастроллари 7 декабр куни россиянинг Калуга шаҳрида бўлиб ўтадиган концерт билан якунланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: