Декабр охирида Тошкентда “Соҳибжамол ва махлуқ” мюзиклининг премьераси бўлиб ўтади

Дата: 21:10, 05-12-2016.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Декабр охирида Тошкентда Walt Disney компаниясининг мультипликацион фильми асосида олинган “Соҳибжамол ва махлуқ” мюзиклининг премьераси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Томошабинлар эртакона муҳитни ҳис қилишлари учун ижодий гуруҳ 3D-эффектлардан ва ёруғлик қурилмаларидан фойдаланган ҳолда махсус декорациялар ўрнатдилар. Профессионал дизайнерлар қахрамонларнинг характерини очиб берувчи махсус театрлаштирилган костюмлар яратдилар”, - деб таъкидлашди ташкилотчилар.

Дастлабги маълумотларга кўра, лойиҳага 18 минг киши жалб қилинади. Театр гуруҳининг асосини Ўзбектеатр” уюшмасининг ART WAY студиясининг 60 нафар ёш, лекин таниқли актёрлари ташкил этади.

 Мюзиклнинг энг ёш томонабинлари учун Қор бобо ва эртак қахрамонлари иштирокида махсус дастур тайёрланади. Лойиҳадан тушган маблағларнинг бир қисми камтаъминланган оилаларни соғломлаштиришга йўналтирилади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: