Декабрда мутахассислар Ўзбекистон темир йўллари учун ресурс тежовчи технологияларни муҳокама қиладилар

Дата: 18:25, 12-11-2015.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – 14-15 декабрда темир йўл транспортида ресурс тежовчи технологияларни жорий қилиш ва ривожлантириш масалалари бўйича илмий-амалий конференция бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар қилишларича, форум Тошкент Темир йўл муҳандислари институтида қатор мамлакатлар олимлари иштирокида бўлиб ўтади.
Ташиш жараёни янги услубларининг иқтисодий самарадорлиги, транспорт соҳасида ресурс тежамкорлик дастурига киритиш учун берилган таклифларни муҳокама қилиш кабилар анжуманнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Конференцияда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вакиллари, ҳудудий темир йўл узеллари, таркибий бўлинмалари бошлиқлари ва мутахассислари, Ўзбекистон, МДҲ ва хорижий давлатларнинг транспорт олий таълим муассасалари олимлари, профессор-ўқитувчилари, лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари – темир йўл транспорти учун техник манбалар ва технологиялар яратувчилари қатнашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: