Декабрда поездлар Қозон, Тошкент ва Минск орасини боғлайди

Дата: 14:07, 28-09-2018.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Декабрда икки янги халқаро йўналишлар Қозон, Тошкент ва Минск орасини боғлайди, деб хабар беради ТАСС “Россия темир йўллари” АЖга (РТЙ) асосланган ҳолда.

Бу жорий йил декабрда Россияда темир йўлларда қатнов графиги янгиланганидан кейин рўй беради.

“Янги график жорий этилиши билан 303/304-поезд Тошкентдан Қозонга ҳар ҳафта қатнай бошлайди. Татаристонга Беларусдан ҳам поезд ҳар ҳафта қатнайди. Қозондан Минскка маршрут ғайриодатий тортилган бўлиб, у Ульяновск, Сизран, Пенза, Ряжск, Тула, Сухиничи, Смоленск орқали ўтади. Бу эса яна бир реча Россия ҳудудларига бошқа поездларга чиқмасдан етиб олишга имкон беради”, - деб қайд этилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда Олмотадан Қозонга халқаро рейс йўлга қўйилган эди. Йўловчилар ушбу йўналишдаги поездда Остона (Қозоғистон) ва Бишкеккача (Қирғизстон) етиб боришлари мумкин.

Сурат манбаи: из http://allmyworld.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: