Декабрда Россиянинг “Ямал” авиакомпанияси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонга рейслар йўлга қўяди

Дата: 16:56, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Декабрда Россиянинг “Ямал” авиакомпанияси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонга рейслар йўлга қўяди, деб хабар қилди ТАССга авиакомпания бош директори Василий Крюк.

“Биз учишлар географиясини кенгайтириб, янги йўналишларни очмоқдамиз. Декабрда самолётларимиз Жуковский аэродромидан уча бошлайди. Биз консерватив компания бўлганимиз сабабли аста секин ривожланмоқдамиз. Жуковскийдан яқин хориж – Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонга учишни бошлаймиз. Кейинчалик Исроилга учамиз, якуний босқичда Европа йўналиши очилади”, - деди В.Крюк.

Эслатиб ўтамизки, “Ямал” авиакомпанияси (98,2% Ямал-Ненец автоном округига қарашли) РФнинг 60 ортиқ, 14 олис ва яқин хориж йўналишларида йўловчилар ташувини амалга оширади. Ширкатнинг ҳаво кемалари парки Airbus A-320 ва A-321, СRJ-200, Boeing-737, L-410, CL-600 ва Sukhoi SuperJet-100 кабилардан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: