“Делойт” халқаро консалтинг компанияси Ўзбекистонда фаолиятини бошламоқда
Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Етакчи халқаро консалтинг компанияларидан бири “Делойт” Ўзбекистонда корпоратив молия маслаҳатлари бўйича фаолиятини бошлагани ҳақида маълум қилди. Янги йўналиш раҳбари қилиб Толибжон Алимов тайинланган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шундай қилиб, 2015 йил августидан бошлаб “Делойт” халқаро консалтинг компанияси аудит, солиққа тортиш, молия маслаҳатлари, инвестицияолди таҳлили ва баҳолаш хизматларини кўрсата бошлайди.
“Бугунда Ўзбекистонда профессионал хизматлар бозори тезкор ривожланмоқда ва биз уларга қизиқишни кузатмоқдамиз. Бу қувонарли ҳол ва иқтисодиёт ривожланаётганини кўрсатади. Биз ушбу бозорда етакчи ўринни эгаллаш ниятидамиз ва бунда бой халқаро тажрибамиздан фойдаланамиз”, – деди “Делойт”нинг Ўзбекистондаги бошқарувчи директори Эркин Аюпов.