Демократик тартиблар ва қонун устуворлига ҳурматсизлик цивилизациялашган давлатга қараб ҳаракатланишни секинлаштирмоқда
Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Демократик тартиблар ва қонун устуворлига ҳурматсизлик цивилизациялашган давлатга қараб ҳаракатланишни секинлаштирмоқда, дея ҳисоблайди Center for Economic Development ташкилоти директори Юлий Юсупов, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ленин учун демократия – буржуазиянинг пролетариат устидан ҳукмронлигини мустаҳкамлаш қуроли эди. Демократик институтлар: парламентаризм, ҳокимиятларни ажратиш, мустақил суд тизими ва оммавий ахборот воситаларига ҳурматсизлик шундан келиб чиққан. Инқилобий мақсадга мувофиқлик ҳаммасидан афзал. Ва, албатта, қандайдир демократик расмиятчиликлардан устун. Қонунийлик, халқ иродаси, ҳокимиятларнинг ажралиши ҳақида қуруқ гап-сўзларга тупурган ҳолда ҳокимиятни қўлга киритиш. Тарихнинг қонунлари демократик принциплардан кучлироқдир”, - деб келтиради у Facebook саҳифасида ёзилмаган мақоласидан парчада.
Юсуповнинг сўзларига кўра, у мақолани Лев Данилкиннинг “Ленин. Қуёш чанглари пантократи” китобига тақриз сифатида ёзмоқчи бўлган.
Бу фалсафа, деб давом этади эксперт, совет ва постсовет кишисининг онгида чуқур илдиз отган. “Демократик тартиблар ва қонун устуворлига ҳурматсизлик – оммавий онгнинг устивор хусусияти ва постсовет ҳудудидаги элитанинг мафкурасидир. Эҳтимол, шунинг учун ҳам бизда ҳақиқий демократик сиёсий тизимлар – қоидадан кўра истиснодир? Эҳтимол, шунинг учун ҳамма демократик институтлар (парламент, судлар, партиялар, “мустақил” ОАВ) ва ҳақиқий демократиянинг эмас, балки унинг ёлғондака кўринишидир?” - дея савол беради Юсупов.
Сурат манбаи: из https://golos.io