Денис Истомин АҚШда “Челленджер” ғолиби бўлди

Дата: 15:03, 11-09-2018.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин 3-9 сентябр кунлалари Чикагода ўтказилган ATP Challenger чемпионатининг ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, турнир давомида теннисчи Марсело Аревало (Сальвадор), Томми Паул (АҚШ), Рубен Бемелманс (Руминия) ва Бьорн Фратангелоларни (АҚШ) мағлубиятга учратди.

Шундан кейин айтилишича, финалда Д. Истоминнинг рақиби АҚШ вакили Реилли Опелка бўлди. Шуда Ўзбекистонлик теннисчи 6:4, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Натижада жаҳоннинг 76-ракеткаси 125 рейтинг очкоси ва $21,6 минг миқдоридаги мукофот пулига эга бўлди. Теннисчи янги ўйин ҳафтасини АТР рейтингининг 60-поғонасида (+16) ўтказади.

Эслатиб ўтамизки, теннисчи Денис Истомин 2015 йилда ҳам Тошкентда “Челленджер” турнири ғолиби бўлган эди. Чикагодаги турнир ғолиблиги ўзбек теннисчиси фаолиятидаги 11- бундай ғалаба бўлди.

Денис Истомин яқинда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ҳам ғалаба қозониб, Ўзбекистон термаси учун олтин медални қўлга киритган эди.

Сурат манбаи: из https://championat.asia

Янгилик билан ўртоқлашиш: