Денис Истомин АТРнинг янги рейтингида 37 поғонага юқорилади
Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик Денис Истомин Профессионал теннисчилар уюшмасининг (АТР) янги рейтингида 37 поғонага юқорилаб, 117-ўриндан 80-ўринга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бундай натижага кўп жиҳатдан унинг Австралия очиқ чемпионатида дунёнинг 2-ракеткаси серб Новак Жокович устидан қозонган ғалабаси ва турнирнинг 16 кучли теннисчилари қаторига киргани орқали эришилди.
Катта дубулғанинг мавсумдаги илк турнири ғолиби швейцар Роджер Федерер 7 поғонага юқори кўтарилиб, 17-дан 10-ўринга, испан Рафаэль Надаль 3 поғонага юқорилаб, 9-дан 6-ўринга чиқди.
Етакчи учталикка британ Энди Маррей, серб Новак Жокович ва швейцар Стэн Вавринкалар киришди.