Денис Истомин Australian Open 2017нинг 1/8 финалида Григор Димитровни енга олмади

Дата: 16:40, 23-01-2017.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбек тенничиси Денис Истомин Australian Open 2017нинг 1/8 финалида болгар Григор Димитровни енга олмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бугунда Денис Профессионал теннисчилар уюшмаси рейтингида (АТР) 117-ўринда бўлса, Григор – 15-поғонада. Теннисчилар ўзаро икки марта учрашишган. 2009 йилги челленжерда Истомин ғалаба қилган бўлса, 2014 йилги АТР сериясида Димитров ғалаба қозонган.

Учрашув жуда асабий ўтди ва Г.Димитров фойдасига 2:6, 7:6, 6:2 и 6:1 ҳисобида ҳал бўлди.

Биринчи сетда Денис барча жиҳатларда рақибидан кучлилик қилди.

Алам қиладиган жиҳати шундаки, иккинчи сетда Истоминга куч етмай қолди: ундан олдин у 2 бешсетлик матч ўтказди, Димитров эса – деярли 2 марта кам вақт кортта бўлди. Бундан ташқари Денис икки ҳафта қаторасига юқори даражада ўйнашга тайёр эмас эди.

Тўғри, алам қилади, лекин...

Жоковичга қарши учрашув Истомин юқори даражада ўйнай олишини кўрсатди. Бу нарса Димитров билан ўйиннинг биринчи сетида ҳам исботланди.

Олдин хабар берилгани каби, Australian Open 2017нинг иккинчи доирасида  Д.Истомин ATP рейтингининг 2-поғонасида бўлган серб Н.Жокович устидан сенсацион ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамизки, теннис бўйича Австралиянинг очиқ чемпионати (Australian Open Tennis Championships) – Катта Дубулға туркумига кирувчи тўрт турнирдан биридир.  У Мельбурн шаҳрида маҳаллий “Мельбурн Парк” мажмуи кортларида ўтказилади. Икки ҳафта давом этувчи мусобақада катталар ўртасида беш тоифада, катта юниорлар ўртасида тўрт тоифада ғолиблар аниқланади.

Australian Open-2017нинг соврин жамғармаси 50 млн австралия долларига ($36,2 млн) тенг. Эркаклар ва аёллар ўртасида ғолиблар $2,68 млндан оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: