Денис Истомин бир текис ўйнамаганлиги сабабли Australian Openнинг иккинчи доирасига чиқа олмади
Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин фақат бир текис барқарор ўйнай олмаганлиги сабабли Мельбурндаги (Австралия) “Катта шлем” туркумига кирувчи соврин жамғармаси $40 млн. бўлган Australian Open турнирининг иккинчи доирасига чиқа олмади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўйин эса унинг учун омадли бошланди ва биринчи сетни Истомин 7:5 ҳисобида ўз фойдасига якунлади. Лекин иккинчи сетда у 3:6 ҳисобида ютқазиб қўйди, учинчи сетда эса яна 6:2 ҳисоби билан ғалаба қилди. Муваффақият қўл узатса бўладиган даражада яқин туюлганига қарамасдан,Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси тўртинчи ва бешинчи сетларни навбати билан 1:6 ва 4:6 ҳисобларида бой бериб қўйди ва турнирни тарк этди.


