Денис Истомин Гштааддаги АТР турнири 1/4 финалига чиқа олмади
Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Гштааддаги (Швейцария) АТР турнирининг 1/4 финалига чиқа олмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси турнирнинг 1/8 финалида бразилиялик спортчи Жоао Соузга 7(8):6(6), 3:6, 6(4):7(7) ҳисобларида мағлуб бўлди.
2 соат 33 дақиқа давом этган баҳсда Жоао кортдан ташқарига икки марта тўп тушириб, тўрт брейк-пойнтни амалга оширди ҳамда икки марта иккилик хатоларга йўл қўйди. Денис эса саккизта эйс ва учта брейк натижасини қўлга киритиб, беш марта тўп узатишда адашди.
Рақибларнинг шахсий ҳисоб-китоби 3:0 ҳисобига португалиялик спортчи фойдасига бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамизки, Crеdit Agricole Suisse Open Gstaad Гштаадда (Швейцария) тупроқли кортларда ўтказиладиган эркаклар халқаро профессионал теннис турнири. 2009 йилдан бери соврин жамғармаси 426 минг евро бўлган мусобақа ATP 250 киради. Турнирда яккаликда 28, жуфтликда 16 жуфт теннисчилар қатнашадилар.


