Денис Истомин Олимпиа ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Дата: 16:46, 08-06-2016.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин мамлакат шарафини Рио-де-Жанейродаги 2016 йилги Олимпиа ўйинларида ҳимоя қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚ хабар қилишларича, бу ҳақида 6 июнда 2016 йилги Олимпиа ўйинларига саралаш якунланганидан сўнг маълум бўлди.

Айни пайтда АТР рейтингида 64-поғонада бораётган 29 ёшли Денис Истомин олимпия рейтингида 38-қаторда қайд этилди.

 Маълумки, мамлакат учун Олимпиа ўйинларининг максимал квотаси яккаликда тўрт спортчи ва жуфтликда икки жуфтни ташкил қилади.

 Яккаликдаги рейтингдан ташқари, Халқаро теннис федерацияси (ITF) эркаклар ва аёллар орасида олтитадан ўрин тақдим қилади. Шунингдек, Халқаро Олимпиа қўмитаси, Халқаро теннис федерацияси ва Ўйинлар ташкилий қўмитаси вакиллар иштирокидаги учтомонлама қўмита ҳам иккитадан иштирокчи йўллайди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: