Денис Истомин Пекиндаги АТР турнири биринчи доирасидан ўта олмади

Дата: 11:27, 06-10-2015.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Пекиндаги АТР турнири биринчи доирасидан ўта олмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Денис мусобақанинг илк учрашувида уч сетда хитойлик дунёнинг 219-ракеткаси Цзэ Чжанга 3:6, 6:1, 3:6 ҳисобларида мағлуб бўлди. Бугунда ўзбек теннисчиси профессионал теннисчилар рейтингида 70-ўринда.

Истоминнинг собиқ рақиби энди иккинчи доирада Новак Жокович – Симоне Болелли жуфтлиги ғолиби билан беллашади.

Бундан ташқари, мусобақада биринчи ўнталикка кирувчи яна 4 спортчи: чех Томаш Бердих (5), испанияликлар Давид Феррер (7) ва Рафаэль Надаль (8), шунингдек, канадалик Милош Раоничлар (9) қатнашмоқда.

Маълумот ўрнида, Хитойнинг Очиқ чемпионати (China Open) – кузда Пекинда Миллий теннис марказининг қаттиқ кортларида ўтказиладиган профессионал теннис турниридир. 2009 йилдан бери соврин жамғармаси $2,5 млн бўлган турнир ATP 500 серияисига киради. Турнирда яккаликда 32 иштирокчи ва 16 жуфтлик иштирок этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: