Денис Истомин Tashkent Challenger-2015да ғалаба қилиб, ATP рейтингида 14 поғонага юқорилади

Дата: 17:38, 19-10-2015.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ - Денис Истомин Tashkent Challenger-2015да ғалаба қилиб, ATP рейтингида 14 поғонага юқорилади. Ушбу ғалабадан сўнг, Денис Истомин дунё рейтинг жадвалида 67 поғонада бўлган бўлса, бугунги кунга келиб 53-ўринни эгаллаб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Турнир финалида ўзбек теннисчиси словак Лукаш Лацкони 6:3, 6:4 ҳисобида енгди. Ўйин тақдирини рақибнинг брейклар хал қилди. Биринчи сетда Денис тўртинчи геймда брейкка эришган бўлса, иккинчисида еттинчи геймда брейк олди.

Финалнинг икки сетда тугагани кўп нарсани билдирмайди. Хусусан, турнир доирасида Истоминни баҳсларни уч сетда тугаллагани сабабли “учсетли ўйинчи” деб атай бошлашди.

Тошкентдаги триумфдан кейин Денис ўз активига 125 рейтинг очкосини ёзиб қўйиб, $18 минглик совринга эга бўлди. Бундан ташқари, у тошкент челленжерининг тарихида чемпионлик номига икки бора сазовор бўлган ягона спортчидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: