Денис Истомин US Openнинг биринчи доирасида ўзи аввал бир неча бор мағлуб этган немис теннисчиси билан учрашади
Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин US Openнинг биринчи доирасида ўзи аввал бир неча бор мағлуб этган немис теннисчиси Бенджамин Беккер билан учрашади, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўйин 1 сентябр куни тошкент вақти билан соат 20.00га режалаштирилган.
Ҳозирда Истомин жаҳоннинг 69-ракеткаси бўлса, Беккер – 73-поғонада. Айни пайтда ҳар икки теннисчи АТР-турларида унчалик юқори натижаларга эришмаган. Хусусан, Дениснинг энг яхши натижаси рейтингнинг 33-ўрин бўлса, Бенджаминда 35-ўрин.
Шу билан бирга Истомин 28 ёшда, унинг рақиби эса 34 ёшдалигини ҳам айтитб ўтиш зарур.
Рақиблар ҳозиргача 5 марта учрашган бўлиб, бундан 4 мартасида Истомин ғалаба қилган, Беккер эса атига бир марта ғолиб чиққан. Лекин улар ҳамиша турнирнинг турли босқичларида учрашганлар (1/64 ёки 1/32), 4 ўйин қаттиқ кортларда, биттаси эса тупроқли кортларда бўлиб ўтган.
Кейинги икки учрашувларда Денис ва Бенджамин ўртасидаги баҳслар қаттиқ курашларда кечиб, фақат учинчи сетдан кейин якун топган.


