Депутатлар қамоқхоналарда ўтирган ўзбекистонликларга пенсия тўлашни таклиф қилдилар

Дата: 13:46, 25-06-2019.

Тошкент. 25 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон депутатлари қамоқхоналарда ўтирган ўзбекистонликларга пенсия тўлашни таклиф қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

24 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "Жиноят-ижроия қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

"Қонунчилик ташаббуси конституциявий ҳуқуқи асосида депутатлар томонидан Қонунчилик палатасига киритилган ушбу лойиҳа озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазога ҳукм қилинган ва колонияларда-аҳоли пунктларида жазони ўтаётган шахсларга пенсия тўлаш имкониятини назарда тутади", - деди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, депутатлар томонидан муҳокама давомида нафақат колонияларда-аҳоли пунктларида жазони ўтаб бўлган маҳкумларга, балки жазони ижро этиш бўйича барча муассасаларда озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган пенсия ёшидагиларга пенсия тўлаш зарурлиги тўғрисида таклиф илгари сурилди.

Бугунги кунда қамоқ жазосини ўтаётган жазони ижро этиш муассасаларида пенсия ёшидаги шахслар сони 1 минг кишига яқинг. Озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида шахсларга пенсия тўлашни тўхтатиш нафақат уларнинг ҳуқуқларини, балки қарамоғидаги шахсларни ҳам чеклашдир.

"Муҳокама чоғида Қонунчилик ташаббуси субъектига жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган пенсионерларнинг барча тоифаларини ижтимоий таъминлашни янада такомиллаштириш ва ушбу қоидаларни қонун лойиҳасида аниқ ва конкрет акс эттириш зарурлиги юзасидан тегишли тавсиялар берилди", - деб якунланади хабар.

 

Сурат манбаи: mir24.tv

Янгилик билан ўртоқлашиш: