Депутатлар “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар

Дата: 16:30, 02-08-2017.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Тошкентда парламент қуйи палатасининг ялпи мажлиси ўтказилиб, унда депутатлар “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қонунни тайёрлаш болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминловчи ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитларни яратиш зарурлиги билан боғлиқ эканлиги таъкидланди. Асосий мақсад – болаларни бузғунчи, уларнинг руҳиятига зарар етказувчи таъсирлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг саломатлигига зиён етказувчи ахборот тарқатилишининг олдини олиш, чеклаш ва тақиқлашдан иборат”, - деб таъкидлашди парламент қуйи палатаси матбуот хизматида.

Депутатлар ушбу қонун қабул қилингач, депутатлар таъкидлаб ўтганларидек, унинг қоидаларини амалга ошириш мамлакатимиз раҳбарининг доимий эътибори остида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланишини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамизки, қонун лойиҳаси бутун ахборот маҳсулотларини 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун ва болалар учун таъқиқланган сифатида тоифалашни кўзда тутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: