Депутатлар Муборак ИЭС умумий қувватининг ярмиси ишлатилаётганлигини маълум қилдилар

Дата: 15:46, 17-07-2015.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги иссиқлик электростанцияларидан бири бўлган Муборак ИЭС умумий қувватидан фойдаланиш даражаси ҳозирда фақат 50% ташкил қилади. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг йиғилиши доирасида гапирилди.

Қуйи палата матбуот-хизматидан хабар қилишларича, депутатлар Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонун талабларининг Қашқадарё ва Наманган вилоятларида ижросини ўрганиш якунлари натижаларини муҳокама қилдилар. Бундан олдин махсус ташкил этилган гуруҳ икки вилоят электр тармоқлари иши билан танишди. Таҳлиллар Талимаржон иссиқлик электр станцияси умумий қувватдан фойдаланиш даражаси 95%, Муборак ИЭСда 50%лигини кўрсатди.

Айни пайтда ҳудудларда электр энергия таъминотида барқарорликка эришиш, истеъмолчиларнинг тўлов интизоми мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётганлиги қайд этилди. Депутатлар мавжуд камчиликларни бартараф этиш зарурлигини таъкидладилар.

2001 йилда мамлакатда “Ўзбекэнерго” акционерлик компанияси ташкил этилиб, унга мамлакат энергетик тизимини бошқариш ва мувофиқлаштириш ишлари юкланган. “Ўзбекэнерго” акциядорлик компанияси структурасида 54та корхона ва 40та акциядорлик жамияти, 11та унитар корхона ҳамда 3та масъулияти чекланган жамият фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, 10та иссиқлик электр станцияси, 6 та гидро электр станцияси, 5та магистрал электр тармоқлари мавжуд.

2014 йилда “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ҳажми - 55,4 млрд. кВт∙соат бўлиб, шундан гидро электр станциялари орқали - 5,1 млрд.кВт∙соат ёки умумий қувватнинг 9%, иссиқлик электр станциялари орқали эса 49,3 млрд.кВт∙соат ёки умумий қувватнинг 89%ни ҳамда вазирлик ва идораларнинг блокстанциялари орқали 2% ишлаб чиқарилган.

2014 йилда республикамиз истеъмолчиларига 43,2 млрд. кВт∙соат электр энергияси етказилиб берилган, жумладан аҳолига 10,2 млрд. кВт∙соат етказилган. Жами истеъмолчилар сони 5,9 млнтани ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: