Депутатлар “Мудофаа тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни муҳокама қилдилар

Дата: 12:27, 27-08-2019.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ - Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Мудофаа тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририни муҳокама қилдилар.

Иккинчи ўқишда "Мудофаа тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. (...) Янги таҳрирда олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 12 июлда биринчи ўқишда қабул қилинган "Мудофаа тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, – дейилади парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, қонун нормалари жаҳон ва минтақадаги воқеалар, юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар, миллий хавфсизликка таҳдид ва уларга қарши қаратилган давлатимиз салоҳияти, шунингдек, кейинги йилларда мамлакат мудофаа соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни инобатга олган ҳолда якунланди.

Депутатларнинг фикрича, янги таҳрирдаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда мудофаа соҳасидаги Қонунчилик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.

"Бу Ўзбекистон ташқи сиёсатининг мудофаа соҳасидаги очиқлигини кенг намойиш этишга, айни пайтда мамлакатнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилувчи сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлар тизимини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади", – дея қайд этилади хабарда.

 

Сурат манбаи: uza.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: