Депутатлар парламентда ҳукуматнинг ваколатли вакили лавозимини жорий этишни маъқулладилар
Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Қонунчилик палатаси депутатлари Депутатлар парламентда ҳукуматнинг ваколатли вакили лавозимини жорий этишни маъқулладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу масала 10 май куни парламент қуйи палатасида сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, қўмиталар ва улар қошидаги эксперт гуруҳлари йиғилишларида қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш доирасида муҳокама қилинди.
“Депутатлар ўз ишини уларлар эътиборига иккинчи ўқишда тақдим этилаётган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан бошдадилар. Лойида парламент қуйи палатасининг жорий феврал бошидаги мажлисида концептуал маъқулланган эди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабарида.
Таъкидланганидек, Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан алоқаларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янала такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ҳам қабул қилинган эди.
Қонуннинг қабул қилиниши, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан алоқасининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янала такомиллаштиришга, унинг қонун ижодкорлигидаги иштирокидаги ва ижро органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишдаги самарадорлигини оширишга кўмаклашиши таъкидланди.
Сурат манбаи: https://ria.ru/analytics/20160801/1473360474.html