Депутатлар стипендияларни белгилаш ва тўлаш тартибига ҳеч қандай ўзгартишлар киритганлари йўқ

Дата: 14:06, 16-11-2015.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Депутатлар стипендияларни белгилаш ва тўлаш тартибига ҳеч қандай ўзгартишлар киритганлари йўқ, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор ўтган ҳафта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини кўриб чиққан ва қабул қилган навбатдаги мажлисида қабул қилинган эди.

“Таълимдан давлат таълим грантлари доирасида умумий фойдаланишни кафолатловчи олий таълим соҳасидаги давлат сиёсати принципларидан келиб чиққан ҳолда олий ўқув юртлари талабаларига стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби ўзгаришсиз қолмоқда. Бюджет сиёсати асосий йўналишларида ҳам давлат грантлари асосида қабул қилинган, ҳам шартнома-тўлов асосида ўқитилаётган талабалар учун олий ўқув муассасаларида амалдаги ўқиш ва ўтказиш қоидаларига бирон бир ўзгартишлар киритишни назарда тутмайди”, - дейилади парламент қуйи палатаси хабарида.

Бундан олдинроқ маҳаллий ОАВ Қонунчилик палатасининг йиғилишида талабаларнинг ОТМда таълим олиш шартларига ўзгартишлар киритиш масаласи кўриб чиқилгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Хусусан, гап ўқув йилини қониқарсиз рейтинг баҳолари билан битирган талабаларни янги ўқув йилидан тўлов-шартнома асисидаги ўқишга ўтказиш таклиф қилингани ҳақида кетган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: