Депутатлар Тошкент учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини тасдиқладилар

Дата: 15:08, 11-01-2016.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Халқ Депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 76/9-5- қарори билан Тошкент шаҳри учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Пойтахт ҳокимиятидан маълум қилишларича, ставкаларнинг ўзгариши (кўпайиш томонга) бензин, дизёқилғи ва газ истеъмоли ҳамда (камайиш томонга) автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш пулли хизматларини кўрсатишга таалуқли бўлди.

2016 йилда транспорт воситалари бензин истеъмолига солиқлар 1 литрига 335 сўм/1 тоннасига 445 минг сўм; дизел ёқилғисига 1 литрига 335 сўм /1 тоннасига 407 минг 25 сўм; суюлтирилган газга 1 литрига 230 сўм; сиқилган газга 1 куб. м.га 275 сўм қилиб белгиланди.

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш пулли хизматларини кўрсатиш йиғими энг кам иш ҳақи миқдорининг (ЭКИҲМ) 6 бараварида этиб белгиланди.

Бундан ташқари, ободончилик ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш йиғими соф фойданинг 8% миқдорида бўлади.

Алкоголли маҳсулотлар савдоси, унинг умумий овқатланиш корхоналари томонидан сотилиши учун йиғим 1 ойга ЭКИҲМ 5 бараварида белгиланди.

Қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмлар сотиш учун йиғим 1 ой савдо учун йиғим ЭКИҲМ 3,5 баравари миқдорида белгиланди.

ЭКИҲМ боғлиқ бўлган бошқа йиғимлар ҳар бир ой учун кейинги ойдан унинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

1 ЭКИҲМ = 130 240 сўм

$1 = 2816,47 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: