Депутатлар Ўзбекистон давлат бюджетини қабул қилдилар

Дата: 12:30, 13-11-2015.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олий Мажлиси (парламент қонунчилик палатаси) депутатлари 2016 йилги давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджети, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини қабул қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қуйи палатадан хабар қилишларича, йиғилишда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов ҳамда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов маъруза қилди. 

Хусусан, 2016 йилда ЯИМнинг 7,8%, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши 8,2%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,1%, капитал қўйилмалар ҳажми 9,6% ўсиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, солиқ босимини янада пасайтириш, иқтисодиёт барқарор ўсишини рағбатлантириш, барқарор бюджет тизимини таъминлаш режалаштирилмоқда.

Хусусан, микрофирма ва кичик корхоналарга мансуб бўлган хизмат кўрсатувчи корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасини 6%дан 5%гача тушурилиши режалаштирилган. Бу эса мазкур корхоналар ихтиёрида 58,4 млрд сўм қолдиришга имкон беради.

Бундан ташқари, маданият муассасаларини таъминлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш учун ажратилган харажатлар ҳажмини 2015 йилга нисбатан 1,16 баравар ошириш кўзда тутилмоқда. Маданий ва археология мероси объектларида консервациялаш ва реставрация қилиш ишларини ўтказишга бюджетдан 22 млрд сўм маблағ ажратиш таклиф этилмоқда. Ижтимоий соҳага ажратиладиган харажатларга келсак, келаси йилда улар даражаси бутун давлат бюджетининг 59.2% ташкил этади. Кам таъминланган ва моддий ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга 2016 йилда қарийб 2,1 трлн сўмдан ошади, фан соҳасига йўналтириладиган харажатларни 1,36 бараварга кўпаяди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: