Деярли 100 ҳарбийлар учун Бухоронинг тарихий обидаларига экскурсия уюштирилди

Дата: 13:45, 08-01-2018.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Байрам кунлари деярли 100 ҳарбийлар учун Бухоронинг тарихий обидаларига экскурсия уюштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги ташаббусда мамлакатнинг барча вилоятларидан келиб Бухоро шаҳри ва Қоракўл туманидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган 100 нафарга яқин ёшлар қатнашди.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остидаги “Ватан ҳимоячилари саёҳати” дастурига Ўзбекистон президенти томонидан асос солинган.

Уни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва вилоят мудофаа ишлари бошқармаси қатнашди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, офицерлар Asia global elite туристик компанияси ҳамроҳлигида “Абу Али Ибн Сино” мемориал музейи, “Абдухолиқ Ғиждувоний” ва “Ситораи Мохи Хосса” мажмуалари, “Арк қўрғони”, “Самонийлар” мақбараси ва “Лаби ҳовуз” майдони каби объектларга ташриф буюришиб, буюк аждодлар, олиму уламоларнинг ҳаёт ва ижод йўллари ҳамда қадимий тарих билан яқиндан танишишдилар. 

Бундан ташқари, ёш ватан ҳимоячилари Бухоро шаҳрида ўтказилган “Маҳоратли панзандалар” кўрик-танловида қатнашиш, Бухоро кинотеатрида қизиқарли кинофилм томоша қилиш ва тунги Бухорода сайр қилиш имконига эга бўлишди.

Сурат манбаи: https://www.advantour.com/rus/uzbekistan/tours/uzbekistan-tour-11/photos.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: