Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда

Дата: 13:12, 24-11-2017.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Шанба, 25 ноябр куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти мамлакатнинг энг салқин ҳудудлари бўлиб қолади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечга бориб ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-9° илиқ, кундузи 16-18° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, чўл ҳудудида баъзи жойларда 0-5° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга бориб ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: