Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати бир оз пасаяди

Дата: 12:54, 19-08-2016.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Шанба, 20 август куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати бир оз пасаяди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида вақти вақти билан ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20° иссиқ, кундузи 35-37° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: