Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида баҳорий қуруқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда

Дата: 11:31, 28-12-2015.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ - Душанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида баҳорий қуруқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: