Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 12:04, 06-06-2014.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Жума куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/сгача кучайиши кутилади. Ҳарорат кечаси 16-18° илиқ, кундузи 31-33° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-33° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° атрофида, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда кечга бориб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзан 15-20 м/сгача ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: