Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қишга хос бўлмаган илиқ об-ҳаво сақланиб қолмоқда

Дата: 10:51, 12-01-2015.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қишга хос бўлмаган илиқ об-ҳаво сақланиб қолмоқда, фақат Бухоро ва Навоий вилоятлари тоғ ҳудудларида кундузлари анча совуқ, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 5-7° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, Устюртда 10-15° совуқ, кундузи 2-7° совуқ; Хоразм вилояти бўйича 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ; Навоий вилояти шимолида кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқ, кундузи 5-10° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёғингарчилик бўлиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: