Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда

Дата: 10:31, 19-05-2014.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда, фақат тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда эса ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 17-19° илиқ, кундузи 30-32° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ. Кундузи 30-35° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ атрофида, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаиб, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: