Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида шанба куни ҳаво ҳарорати сезилари даражада пасайиши кузатилмоқда

Дата: 12:32, 16-10-2015.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида шанба, 17 октябр куни ҳаво ҳарорати сезилари даражада пасайиши кузатилмоқда, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 30 даражага яқинлашади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11° илиқ, кундузи 16-18° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда -2°гача совуқ бўлиши мумкин, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 8-12° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: